ЎзА Ўзбек

08.05.2018 19:50 Чоп этиш версияси

Нукусда оммавий марафон бўлиб ўтди

Нукусда оммавий марафон бўлиб ўтди Нукус шаҳрида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан оммавий марафон ўтказилди.

Марафон Жанубий автовокзалдан бошланиб, Тўрткўл, Амир Темур, Ислом Каримов шоҳ кўчалари бўйлаб ўтказилди ва Амфитеатр олдида якунланди. Марафонда мактаб, коллеж ва академик лицей ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, муассаса, корхона ва ташкилотлар ходимлари, ҳарбийлар иштирок этди.

10.jpg

Марафондан сўнг уруш даври ва замонавий ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди. Ёшлар ҳарбий техникаларни қизиқиш билан томоша қилди, уруш фахрийлари ва ҳарбийлар билан суҳбатлашди, уруш даври қўшиқларини куйлади.

11--faqat saytga.jpg

– Хотира ва қадр дунёдаги энг юксак қадриятлар ҳисобланади, – дейди Нукус спорт коллежи ўқувчиси, таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпиони З.Сатбаев. – Бу байрам юртимизда кенг тарзда нишонланади. Бугун ҳам катта шодиёна. 9 май санаси муносабати билан ўтказилаётган марафонда иштирок этдим. Мен каби ёшларнинг асосий мақсади марафонда ғолиб бўлиш эмас, саломатлигимиз учун ҳаракат қилишдир.

Марафон ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

20.jpg

16.jpg

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
5 726