Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.08.2018 17:08 Чоп этиш версияси

Нукусда маҳобатли давлат байроқлари ўрнатилди

Нукусда маҳобатли давлат байроқлари ўрнатилди
Нукус шаҳри марказида баландлиги 55 метрлик флагштокда эни 8, узунлиги 15 метр бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроқлари ўрнатилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар янги босқичга кўтарилиб, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган олижаноб тамойил барча соҳаларда юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

7.jpg

Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ва Ажиниёз шоир ёдгорлиги қошида мағрур қад ростлаган байроқлар шаҳардаги энг баланд объектлардан бирига айланди. Уларни шаҳарнинг исталган жойидан кўриш мумкин.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов сўзга чиқди.

Е.Қаноатов, М.Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
4 666