Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.09.2017 17:05 Чоп этиш версияси

Нукусда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг анжумани бўлиб ўтди

Нукусда болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг анжумани бўлиб ўтди Тадбирда ёзги дам олдириш мавсумида амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, фаоллик кўрсатган ташкилотлар, ташкилотчилар, энг намунали деб топилган оромгоҳлар, ходимлар рағбатлантирилди.

Қорақалпоғистон Республикасида мавсум давомида 11 мингдан зиёд бола оромгоҳларда дам олдирилиб, соғломлаштирилди. 3 минг ўқувчи Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларидаги сўлим оромгоҳларга борган бўлса, мактаблар қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳларда минглаб ўғил-қизлар мириқиб ҳордиқ чиқарди. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари оромгоҳларга имтиёзли равишда қамраб олинди. Ўқувчиларнинг ёзги таътилини намунали ташкил этиш мақсадида Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларида махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Ўқувчилар ёзги таътил кунларини янада мазмунли ва мароқли ўтказиши учун оромгоҳларда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий лойиҳалар, кўрик-танловлар, санъат байрамлари, спорт мусобақалари ўтказилди.

Корхона ва ташкилотлар ҳузурида ташкил этилган 10 “Меҳнат ва роҳат” оромгоҳида касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан 272 нафари амалиёт ўташи, мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилди.

Мавсум якуни бўйича Нукусдаги “Ёш авлод” болалар дам олиш маркази "Энг намунали оромгоҳ" номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, тақдирланди. "Энг яхши тарбиячи", "Энг фаол етакчи", "Энг яхши спорт мураббийси", "Энг яхши тиббиёт ходими", "Энг яхши пазанда", "Энг фаол ички ишлар ходими", "Энг яхши оромгоҳ бошлиғи", "Энг яхши ҳамкор" каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 160






Все о погоде - Pogoda.uz