ЎзА Ўзбек

02.09.2018 17:58 Чоп этиш версияси

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди

Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов қатнашди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

IMG_20180902_175655_083.jpg

Халқимиз Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг барҳаёт номини доимо ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга олади. Зеро, бу улуғ инсон юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлар қадри вақт ўтган сайин ошиб бораверади. У кишининг эзгу ишларини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.

IMG_20180902_175653_665.jpg

Тадбирда вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 462