ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

«Нукус» полигонида жанговар машиналар баҳси

«Нукус» полигонида жанговар машиналар баҳси

Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг «Нукус» полигонида БТР-80 зирҳли транспортёр экипажлари ўртасида Жанговар машина биатлони бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг касбий малакасини ошириш, жамоалар ўртасида соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш ҳамда ўз касбининг профессионалларини етиштириш мақсадида жанговар тайёргарлик машғулотларидан «Мен ғолиб!» шиори остида турли кўрик-танлов ва мусобақалар ўтказилиши анъанага айланган.

Вазирлик миқёсида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичида Жанговар машина биатлони бўйича ҳарбий округ шарафини муносиб ҳимоя қиладиган номзодларни танлаш мақсадида бўлиб ўтган беллашувда Нукус гарнизонидан 1 та, Урганч гарнизонидан 2 та жамоа майдонга чиқди.

_U4A5729.JPG

Минали тўсиқ майдони, қумли қиялик, кўприк ва бошқа бир қатор йўлда учрайдиган тўсиқлардан ўтиш ҳамда белгиланган нишонларни яксон этиш каби вазифалар ҳарбий хизматчилар учун одатий ҳол бўлиб қолган бўлсада, аммо вақт кўрсаткичи ва ғалабага бўлган кураш бутун мусобақа давомида жамоалар ўртасидаги рақобатнинг кучайишини таъминлади.

Ушбу мусобақада энг юқори натижалар билан Нукус гарнизонидан иштирок этган жамоа ғолибликни қўлга кирита олди. Машина командири кичик сержант Достон Лутфуллаев бошчилигидаги экипаж 25,36 дақиқа натижа кўрсатиб, биринчиликни қўлга киритди.

Bin.00_47_44_10.Still011.jpg

Эндиликда мазкур экипаж Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилиши режалаштирилган Жанговар машина биатлонида ҳарбий округ номидан қатнашади.

Шунингдек, айни кунларда «Нукус» полигонида танк командири капитан Ғайрат Гайназаров бошчилигидаги экипаж яна бир мусобақа – Танк биатлони бўйича Мудофаа вазирлигининг финал босқичига ҳам тайёргарлик кўрмоқда.

Bin.00_47_52_08.Still012.jpg

Bin.00_48_31_10.Still007.jpg

3 480
ЎзА