ЎзА Ўзбек

14.08.2019 23:55 Чоп этиш версияси

Нукус гарнизонида ҳарбийлар оилалари учун мини-футбол майдончаси ва тикув цехи фойдаланишга топширилди

Нукус гарнизонида ҳарбийлар оилалари учун мини-футбол майдончаси ва тикув цехи фойдаланишга топширилди
Беш ташаббус – амалда

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Нукус гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида янги мини-футбол майдончаси ва тадбиркор аёл Гулшод Исҳоқова раҳбарлигидаги “Бекажон” тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Унда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ва округ қўмондонлиги, туман ҳокимлиги вакиллари ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди. Маросимдан сўз олган меҳмонлар ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини янгилик билан қутлади.

Мини-футбол майдончасининг барпо этилиши, айниқса, футболга қизиқиши бўлган ёшларни қувонтирди. Тикувчилик цехи ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини иш билан таъминлашга хизмат қилди. Ҳарбий шаҳарчада мактабгача таълим муассасасининг барпо этилганига ҳали унча кўп вақт ўтган бўлмасада, галдаги ўзгаришлар ҳарбийларнинг оилаларига завқ улашди.

Мудофаа вазирлигидан ташриф буюрган масъул офицерлар маросим сўнгида ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган ҳарбийларнинг оилалари шароити билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганишди.

photo_2019-08-14_22-27-18.jpg

photo_2019-08-14_23-59-07.jpg

photo_2019-08-14_23-59-08 (2).jpg

photo_2019-08-14_23-59-08.jpg

ЎзА
5 274