Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.11.2017 09:51 Чоп этиш версияси

Нотариус лавозимларига танлов бўлиб ўтди

Шу йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий Малака комиссияси томонидан Тошкент шаҳридаги 5 та давлат нотариал идораларининг нотариус лавозимларига танлов бўлиб ўтди.

Олий малака комиссияси йиғилиши Адлия вазири ўринбосари раислигида олиб борилди. Комиссия таркиби Олий Суд, Конституциявий Суд, Адвокатлар палатаси вакиллари ҳамда нотариуслардан иборат. Танловнинг шаффофлигини таъминлаш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам таклиф қилинди. Танлов жараёнини вазирлик расмий веб-саҳифаси орқали онлайн тардзда кузатиб бориш имконияти яратилди.

Танловда 5 та нотариус лавозимига 11 нафар талабгор иштирок этди. Ушбу талабгорлардан фақат уч нафари танлов ғолиби деб топилди.

3 368






Все о погоде - Pogoda.uz