ЎзА Ўзбек

28.08.2018 13:29 Чоп этиш версияси

Нуронийлар иштирокида Тошкентга саёҳат уюштирилди

Нуронийлар иштирокида Тошкентга саёҳат уюштирилди

Энг азиз, энг улуғ айём — Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида жиззахлик бир гуруҳ фахрийларнинг мамлакатимиз пойтахти — Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди.

2.JPG

Нуронийлар дастлаб Зангиота мажмуасини зиёрат қилди. Айниқса, Хасти Имом, Минор масжидлари, Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф фахрийларда катта таассурот қолдирди.

4.JPG

— Инсон азизу мукаррам бўлган юртда роҳат-фароғатда яшаётганимиз ўзи бир бахт, – дейди меҳнат фахрийси Нуриддин Нурматов. — Мамлакатимиз пойтахти — Тошкент шаҳри таниб бўлмас даражада ўзгарганини кўриб, шу кунларга етказганига шукроналар келтирдик. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом бўлиши учун қўлимиз доимо дуода бўлади.

8.JPG

10.JPG

Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА
3 194