Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.06.2018 12:20 Чоп этиш версияси

Норинда сенатор ташаббуси билан йўлларга шағал ётқизилди

Норинда сенатор ташаббуси билан йўлларга шағал ётқизилди
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак! Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бу олижаноб ғоя бугунги кунда депутатлар ва сенаторлар фаолиятида, хусусан уларнинг амалий ишларида алоҳида устуворлик касб этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, UzLiDeP Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Солижон Мўминов Олий Мажлис томонидан ҳар ойда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли хонадонларда одамларнинг дардини эшитиш ва унга ечим излаш мақсадида туманларда ўтказиб келинаётган ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Яқинда Норин туманида бўлиб ўтган парламент ишчи гуруҳи таркибидан ўрин олган Солижон Мўминов “Ровот” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуддаги мавжуд ҳақиқий аҳволни чуқур ўрганди. Фуқаролар томонидан илгари сурилган таклиф-мулоҳазалар, турли масалаларни парламент ва депутатлик назорати тартибида ҳал этиш учун белгилаб олди. Эътиборлиси, кўплаб муаммолар ўз жойида бартараф этишга эришилди.

photo5231244848152029676.jpg

Хусусан, аҳоли хонадонларида ўтказилган очиқ мулоқотларнинг бирида шу ҳудудда яшовчи фуқаро Сайдулло Адашев Ровот маҳалласидаги аксарият йўллар талабга мутлақо жавоб бермаслигини айтиб ўтганди. Мазкур мурожаат сенатор ташаббуси ҳамда туман йўл пудрат таъмирлаш корхонаси саъй-ҳаракати билан ижобий ҳал қилинди. Ровот маҳалласининг “Ровот” кўчасидаги 1 километрлик қисми шағаллаштирилди. Эътиборлиси, бу хайрли юмушда маҳалла аҳли ҳам четда турмади. Ҳашарда катта-ю кичик иштирок этиб, фаоллик кўрсатди.

Қутлуғ Рамазон рўзаси кунларидаги бундай савобли ишлар энг аввало, халқимизнинг меҳр-оқибат, бирдамлик, аҳиллик каби асрлар оша сайқаллашиб келаётган эзгу фазилатларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Қолаверса, халқ вакиллари саналган депутатлар ва сенаторларнинг одамлар олдидаги ишончини янада мустаҳкамланишида ҳам муҳим ўрин тутади.

Оқилхон Дадабоев, журналист.

ЎзА
5 901