Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 21:34 Чоп этиш версияси

Ногирон ҳарбийларга мукофот ва совғалар топширилди

Ўзбекистон жангчи фахрийлари ва ногиронлари "Veteran" бирлашмаси томонидан Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб тадбир ўтказилди. Унда бир гуруҳ ҳарбий ногиронларга мукофот ва совғалар топширилди.

Ўзбекистон жангчи фахрийлари ва ногиронлари "Veteran" бирлашмаси раиси Талъат Муродов ва бошқалар жангчи фахрийлар ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этаётгани, юртимиз иқтисодиётини юксалтириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётганини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси Сергей Чернишев томонидан икки ўзбек ҳарбий фахрийсига "Жанговар хизматлари учун" ва "Жасурлик учун" медаллари топширилди. Фахрийлар бу мукофотларга 28 йил аввал сазовор бўлган. Ўзбекистон жангчи фахрийлари ва ногиронлари "Veteran" бирлашмаси раиси Т.Муродов эса халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин фармонига мувофиқ "Дружба" ("Дўстлик") ордени билан тақдирланди.

Бирлашма ансамбли артистлари концерт дастурлари билан чиқиш қилди. Шунингдек, бирлашма ҳузурида ташкил этилган "Vatanparvar fidoyilar" ташкилоти фаолияти ҳақидаги тақдимот намойиш қилинди.

Ногиронларга тиббиёт компаниялари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Аблай Камолов, ЎзА
1 825






Все о погоде - Pogoda.uz