Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

29.08.2018 15:55 Чоп этиш версияси

Нобель мукофоти лауреати Ўзбекистонда

Нобель мукофоти лауреати Ўзбекистонда Япониялик машҳур олим, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри Нагоя университети Президенти Мацуо Сейити бошчилигидаги делегация билан мамлакатимизга келди.

Бугун, 29 август куни Тошкент шаҳрида таниқли олим Рёдзи Ноёри билан ўзбекистонлик тадқиқотчи олимлар ва ёш истеъдод эгалари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро Нобель фонди ҳамкорлигида ташкил этилган учрашув йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Тадбирда кимёгар олим юртимизда илм-фан ривожи йўлида қилинаётган ишларга юқори баҳо берди. Илмий фаолияти ва изланишларига доир ўз тақдимоти билан иштирок этди.

Маълумот ўрнида, дунё тан олган олим Рёдзи Ноёри 2001 йилда каталитик ассиметрик синтез йўналишидаги муваффақиятли илмий изланишлари учун Нобель мукофотига сазовор бўлган. Унинг тадқиқотлари натижасида тўқималардаги кимёвий жараёнларни назорат қилиш имкони яратилди. Рёдзи Ноёри Япония таълим, маданият, спорт, илм-фан ва технологиялар вазирлиги илмий кенгашининг ҳақиқий аъзоси ва қатор Европа давлатлари, шунингдек, АҚШ, Хитой Фанлар Академияси аъзосидир. БМТнинг турли лойиҳаларида ўз ташаббуслари билан фаол иштирок этади.

Дунё тан олган кимёгар Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи юртимиз фан- техника борасидаги тадқиқотларнинг янада бардавом ривожланишида муҳим омил бўлади.

Дилобар Маматова, ЎзА
2 809