ЎзА Ўзбек

14.08.2019 21:00 Чоп этиш версияси

Ноқонуний ўзлаштириб олинган нефть ва газ маҳсулотлари фош этилди

Ноқонуний ўзлаштириб олинган нефть ва газ маҳсулотлари фош этилди

Ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиёти барқарор ривожланиб бормоқда. Албатта, бунда нефть-газ саноатининг муносиб ўрни бор. Аммо, орамизда ушбу табиий бойликни ўғирлаш ва унинг ортидан даромад топиш ниятида бўлган кимсалар ҳам учраб турибди.

Хусусан, ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ёқилғи-энергетика объектлари хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган тадбирлар давомида Қарши шаҳри “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини Қўнғиртоғ кўчасида яшовчи, 1978 й.т. Ҳамроев Бахтиёр Очиловичнинг ноқонуний фаолияти тўғрисида маълумот олинди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва ”Ўзнефтгазинспекция” мутахассисларини жалб этган ҳолда Бахиёр Хамроевнинг уйи кўздан кечирилганда давлат рақами 70 О 767 ЕА бўлган “ГАЗ-53” русумли юк машинасига қўлбола тарзда ўрнатилган цистернада 8 тонна 779 литр нефт ҳамда елим идишларда 2 тонна 448 литр газ-конденсат, жами 11 тонна 227 литр нефт ва газ-конденсат маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Ҳамроевнинг яшаш манзилида ёқилғи маҳсулотлари ташиш учун мўлжалланган давлат рақами 30 С 665 КА бўлган “Камаз” автомашинаси ҳам борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишга алоқадор бўлган шахсларни ҳамда ноқонуний ўзлаштириб олинган нефть ва газ маҳсулотларининг қаердан олинганлигини аниқлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

ЎзА
7 431