ЎзА Ўзбек

13.02.2020 Чоп этиш версияси

Ноқонуний никоҳ ўқиган “домла”ни ИИБ қўлга олди

Ноқонуний никоҳ ўқиган “домла”ни ИИБ қўлга олди
(Фото интернетдан олинган)

Жорий йилнинг 30 январь куни Фарғона тумани "Ўртақишлоқ" қишлоғида яшовчи 55 ёшли фуқаро С.М. Қувасой шаҳрида яшовчи 66 ёшли фуқаро М.М. ҳамда 29 ёшли фуқаро Ю.Г.ларга ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқийди.

Мазкур ҳолат Қувасой шаҳар ИИБ профилактика инспектори томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилади. Айни жараёнда фуқаро С.М. унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик ҳамда тўпланган ҳужжатларни судга тақдим этмаслик эвазига инспекторига 1 миллион сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилади.

Профилактика инспекторининг вилоят ИИБ бошлиғи номига билдиргиси асосида 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, вилояти ИИБ ЖҚБ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қувасой шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.М. профилактика инспекторининг хизмат хонасида унга 1 000 000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланиб, пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



25 845
М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА