ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Ноқонуний ҳаракат 2 миллион 230 минг сўмга тушди

Ноқонуний ҳаракат 2 миллион 230 минг сўмга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга кўплаб чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Натижада бошқарма ҳамда вилоят ЭКО инспекция ҳамда Қоровулбозор туман инспекцияси инспекторлари томонидан туманда рейдлар ташкил этилди. Ўтказилган рейд натижасида Қоровулбозор тумани “Бўстон” МФЙ чўл ҳудудидан фуқаро Б.Н томонидан ноқонуний тарзда қум қазиб олаётганлиги ҳолати аниқланган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойлиги тўғрисида”ги қонунининг 35-моддаси талаблари бузилганлиги маълум бўлди. Натижада қонунни бузган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддасига асосан 2 миллион 230 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

1 306
Зариф Комилов, ЎзА