Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

30.08.2018 12:13 Чоп этиш версияси

“Night Unlim-27” хизмати ишга тушмоқда

“Night Unlim-27” хизмати ишга тушмоқда

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан Uztelecom “Night Unlim-27” хизматини ишга туширмоқда.

Uzonline фаол абонентлари учун 27 тун давомида чексиз интернет ва 2 Мб/с тезликда Тас-ИХ тақдим этилади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълумот берди.

Мазкур хизмат 2018 йил 27-августдан 22-сентябргача 00:00 дан 12:00 гача амал қилади. Акция фақат жисмоний шахслар учун. “Night Unlim-27” хизматининг барча қўшимча шартлари “Night Unlim” хизмати шартларига мувофиқ амал қилинади.

“Night Unlim-27” хизматини тўғри тарификация қилиш ва тезлигини ўзгартириш учун жорий сессияни тўхтатиш зарур, янгисини эса 00:00 дан сўнг активлаштириш керак бўлади.

Шунингдек, коммутация тармоғи юкламасини камайтириш, тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 сентябрдан “Ўзбектелеком“ АК ГСМ стандартидаги “Ёшлар“ тариф режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритмоқда.

“Ёшлар“ тариф режаси абонентлари ўртасида киритилган дақиқалар миқдори ойига 500 дақиқа, тариф режаси доирасида киритилган лимитдан ортиқ чиқиш қўнғироқлари 25 сўм этиб белгиланади.

Ушбу тариф режасига фақатгина Uztelecom савдо офисларида уланиш мумкин.

ЎзА
4 545