ЎзА Ўзбек

03.07.2018 17:33 Чоп этиш версияси

Неъматларни асраш – бурчимиз

                 
№ 56 Юқолри Себзор.jpg

Шомаҳмуд ШОАЛИЕВ,
"Юқори Себзор" МФЙ раиси:


– Маҳалламиз "Обод маҳалла" дастуридан ўрин олган. Маҳалла ҳудудидаги боғча, бир неча таълим муассасалари тубдан таъмирланиб, кўп қаватли уйларнинг қиёфаси ўзгармоқда.

Маҳалладаги 13 болалар майдончалари кичкинтойларнинг севимли маскани. Йўлларни текислаб, ён-атрофни янада обод ва кўркам қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бундан анча илгари кўп қаватли уйларга туташ жойларда тўйхоналар қурилган эди. Тўй-ҳашамлар айнан шундай тўйхоналарда ўтказиларди. Эндиликда шу тўйхоналарни қайтадан таъмирлаб, шу ернинг ўзида тўйларни ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу эса ресторанлардаги катта сарф-харажат эвазига ўтказилувчи тўй- маросимларга барҳам бериш йўлидаги дастлабки интилиш, дейиш мумкин. Ёшлар учун кутубхона, спорт майдончаси ишга туширилмоқда.

Бугун юртимизда кечаётган шиддатли ислоҳотлар натижасида ҳар бир шаҳар, қишлоқ, маҳалланинг қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгармоқда. Ҳамюртларимизда яратилётган барча неъматларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларнинг қадрига етиш, шу азиз ва муқаддас Ватанга муносиблик туйғуларини шакллантириш бизнинг энг асосий бурчимиздир. 

ЎзА
12 808