Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди, 2018 йил 12 майда қабул қилинган мазкур Фармонда акс этган вазифалар юзасидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

– Фармонда тизимга оид бир қанча муаммо ва камчиликлар кўрсатиб берилган эди – дейди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Элдор Маҳкамов. Энг биринчи муаммо сифатида суриштирув ва тергов органларининг айрим ходимлари томонидан адвокатлар ўзларининг ишонч билдирувчилари олдига киришларига юзаки сабабларга кўра тўсқинлик қилиш бўйича муаммоларимиз бор эди. Бу бўйича республикадаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ўртасида ишчи гуруҳ тузилди ва ҳар бир вилоятда семинарлар ўтказдик. Бундан ташқари ёпиқ тергов муассасаларида учрашувлар уюштириб бериш учун шароитлар яратиб бериш масаласида чоралар кўрилди. Тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги муассасаларда адвокатлар 
ва ҳимоя остидаги шахслар учрашуви учун аудио ва видеокузатув қурилмалари бўлмаган 69 та хона қайта жиҳозланиб, уларда визуал кўриб туриш имконияти яратилди. 

Бундан ташқари, мутасаддилар томонидан маълумот берилишича, адвокатлик лицензиясини бериш ва адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди. Адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш суд томонидан амалга оширилиши белгиланди. Натижада адвокатларнинг лицензиясини тугатиш жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 бараварга (13 нафар) камайди. Адвокатларнинг суд биносида компьютер, мобил ва бошқа алоқа воситаларидан ҳеч бир монеликсиз фойдаланиши йўлга қўйилди. Бундан ташқари адвокатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) амалиёти жорий этилди. 

photo5354895981646294453.jpg

Тадбирда журналистлар томонидан берилган Ўзбекистонда нима сабабдан адвокатлар сони камлиги, соҳа бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги борасидаги саволга Адвокатлар палатаси раиси биринчи ўринбосари Шуҳрат Содиқов жавоб берди:

– Қонунчилигимиз бўйича адвокат бўлиш учун талабгор икки йиллик юридик тажрибага эга бўлиши керак. Биз соҳага ёшларни жалб қила олмаяпмиз. Ҳозирда 4 минг адвокат орасида 70 нафаргина 30 ёшгача бўлгани бор. Талабалар билан яқиндан ишлаяпмиз, лекин уларни касбимизга олиб киришда икки йиллик тажриба деган жойи бор ва биз икки йилни йўқотяпмиз. Талабгор ё чет элга ўқиш ёки ишга кетиб қолади, ё бошқа иш топиб кетади. Адвокатлар палатаси ҳузурида талабалар учун клуб очганмиз. Куни кеча ундаги Тошкент давлат юридик университетининг 15 нафари адвокат бўламан деяпти, лекин улар эртага 2 йил сенга иш бера олмайман деганимиздан кейин уни бошқа иш берувчи олиб кетади. Шу тариқа ёш кадрларни ҳам йўқотяпмиз. Янги қонунда бу тўсиқни олиб ташлаймиз ва келажакда умид қиламизки адвокатлар сони ортади.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 1 та адвокат 8 250 нафар фуқарога тўғри келади. Бу кўрсаткич АҚШда 256 нафар, Италияда 260 нафар, Германияда 500 нафар, Озарбайжонда 667 нафар, Голландияда 900 нафар, Францияда 1 403 нафар, Қозоғистонда 4 000 нафар фуқарога тўғри келади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега Ўзбекистонда адвокатлар сони кам? Мутасаддилар изоҳ берди