ЎзА Ўзбек

15.03.2019 10:55 Чоп этиш версияси

Нега айнан Дубай Амирлиги ҳокими “Йил одами” дея эътироф этилди?

Нега айнан Дубай Амирлиги ҳокими “Йил одами” дея эътироф этилди?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан бугун “Йил одами” номи эълон қилинди. 

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг “Йил одами” деб Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум номзоди кўрсатилди. 

Табиийки одамларда нима учун Ўзбекистонда айнан Дубай Амири “Йил одами”, деб топилгани ҳамда нега бу каби тадбир Истеъмолчилар федерацияси томонидан ўтказилаётгани борасида саволлар туғилиши мумкин. 

d2a03104-e1ae-45f9-82f6-a0cc25c9a600.jpg

Тадбирда ҳакам аъзоси сифатида қатнашганлар федерациянинг ташаббусини қуйидагича изоҳлади: 

“Очиғи, яқинда Туркия ва Кореяда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг давримизнинг таъсирли давлат арбоби сифатида “Йил одами” деб эътироф этилиши бизни қаттиқ тўлқинлантириб, ғурурлантириб юборган эди. 

Шу маънода бундай дастлабки ташаббуслар бизда ҳам пайдо бўлаётгани албатта ярашади ва уларни янада кўпроқ ўтказиб борилиши Ўзбекистоннинг жаҳон билан бўйлашаётганига яққол далилдир, десак тўғри бўлади”.

Шунингдек, ҳайъат аъзолари давлат миқёсидаги катта танлов нодавлат ташкилот томонидан ташкиллаштирилганини ижобий баҳолади: 

“Аввало, бу ташаббуснинг, шунга эътибор қаратинг, давлат ёки бошқарув идоралари томонидан эмас, балки Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот томонидан ўтказилаётганида катта рамзий маъно бор.

Биз бир пайтлар “учинчи сектор” деб кўп ҳам эътибор қаратмайдиган ноҳукумат ташкилотларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва фаоллиги охирги икки ярим йил мобайнида кескин ошганини кузатаяпмиз. Биз ҳайъат аъзолари ўрганишлар чоғида бежизга Бирлашган Араб Амирликлари номзодига тўхталмадик. Бу ерда инсон омилига, инсон қадрига, унинг талаб ва эҳтиёжларига, истак ва орзуларига муносабат барча нарсадан муҳимроқ вазифа ва муқаддас бурч, деб қаралаётганига гувоҳ бўлдик”, дея эътироф этди.

Муҳаммад Амин олган суратлар, ЎзА
3 735