Тошкент шаҳридаги 100-мактаб-интернатда таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар муолажа ва таълим маскани ўқувчиси Самариддин Бобоёров ўзига хос иқтидор соҳиби.

Қўл ва оёқларида нуқсони бор болалар ҳаётидан лавҳалар...

У ҳар қандай ҳолатга, ролга кира олиши билан тенгдошларини ҳавасини келтиради. Дониш қишлоқ ҳангомалари туркумидан “Матмусанинг тандири” шеърини ёддан ўқиб берганда биз ҳам унинг маҳоратига тан бердик.

Шу жараёнда қоғозга нималарнидир қоралаётган болакай эътиборимизни тортди. Билсак, у синфдошининг шеъридан завқланиб, тандир билан қайтаётган Матмусани расмини чизаётган экан.

– Иккита опа мактабга боргани учун дарсликларни беш ёшда ўзлаштирган эдим, – дейди Алижон Неков. – Айниқса, расм дарси жуда ёқарди. Етти ёшда биринчи синфга борганимда ҳаммадан чиройли расмлар чизардим.

Болажоннинг қўлларини шу аҳволга келишига бахтсиз тасодиф сабаб бўлган. Ўтган кунларни Алижон шундай эслайди: “Биринчи синфда ўқишни бошлаган кунларим уйга қайтаётиб, машина уриб кетди. Йўл четидаги трансформаторга урилганимда битта қўлим уни ичига кириб қолди. Кучли ток “отиб юборган,” кейин нима бўлганини билмайман. Кўзимни очсам, қўлларим қорайиб, эти узилган, томирларим кўриниб турибди. Қўлимни асраб қолиш учун олти марта жарроҳлик столига ётдим ва ўн бир марта наркоз олдим”.

Докторлар қўлни тирсакдан пастини кесиб ташлашга мажбур бўлгани ва шунда ҳам оёқ терисидан кесиб олишгани боис бир ойлар юролмай қолгани ҳақида эшитиб, ота-онасининг сабри ва болакайнинг иродасига тан бердик. Бир йилдан ошиқ Бухородаги шифохонада даволаган Алижон Тошкентда муолажаларни давом эттиради. Сўнгра мактаб –интернатни дарагини эшитиб, ўқишга келади.

– Қўлим йўқ, деб ўтирмайман, иложи борича ҳеч кимни безовта қилмасликка ҳаракат қиламан, – дейди Алижон. – Яқиндан газета ва қоғоздан турли буюмлар ясашни ўргатадиган тўгаракка қатнашни бошладим. Шунда бармоқларимни, ҳатто бош бармоғимни томири қайси эканини сездим. Асосий юмушларимни мустақил бажара олсам ҳам, гоҳида одамларнинг кўмагига муҳтожман. Гоҳ қаламимнинг учи синиб қолади, гоҳ аквариумга сув керак бўлади...

Бошқа мактабларда 10 дақиқада йиғилса, бизда бир соат

1962 йилда қурилган ва яқинда таъмирдан чиқарилган Тошкент шаҳридаги 100-мактаб-интернат 220 нафар ўқувчига мўлжалланган. Айни вақтда эса унда 365 нафар бола таҳсил олмоқда. Нега?

– Бу ҳаммамизга ноқулайлик туғдирмоқда, – дейди 100-сонли мактаб интернатнинг ёшлар етакчиси Шообиддин Болтаев. – Мисол учун, канализация қувурлари ҳам дош бермаяпти. Бу масаладан тегишли идораларнинг хабари бор. Шунинг учун 2019-2020 ўқув йиллари учун қабул ўтказилмади. Бу билан мактаб ёшига етган болаларнинг мактабга чиқиши бир йил кечикди. Боласини ўзи кабилар орасида бўлса, камситишлар бўлмаслигини ота-оналар яхши билади. Шуни ҳисобга олиб, бизга жойлаштиришга ҳаракат қилади.

Тарбияланувчиларга билим билан бир қаторда ҳаёт сабоқлар ҳам берамиз. Бунда ижтимоий кўникмаларни шакллантириш, инсонлар билан мулоқот қилиш, меҳмонга борганда ўзини тутиш кабиларга эътибор берилади. Мақсад бу болалар жамиятдан узилиб қолмаслиги керак.

Мактаб — интернатда расм, мусиқа, спорт тўгараклари ишлаб турибди. “Заковат” танловида саккизта гуруҳ иштирок этмоқда.

Республика миқёсида бўлгани сабабли бу ерда ўқиш истагини билдирадиганлар сони кўп. Шунинг учун вазирликдан махсус тузилган комиссия болаларни саралаб, бу манзилга юборади. Баъзи болалар даволаниш жараёнида ўқишдан қолиб кетгани боис 10 ёшда биринчи синфга қабул қилинганлари ҳам бор. Битирувчиларнинг ҳам ёши ҳар хил, улар орасида 22 ёшлиларни ҳам учратдик.

Муаммолар уларни ечиш муаммо эмас

Мактаб – интернатда болаларнинг имкониятлари чеклангани боис, дарс жадвалига кўра, ўқитувчилар хонага алмашиб, кирар экан. Бошқа мактабларда синфларни ўзига хос жиҳозланганига гувоҳ бўлганмиз. Мисол учун, география, биология хоналарида мавзуни ёритишда қўл келувчи ўқув қуроллари, хариталар бўларди. Бу ерда эса негадир синф деворлари бўм-бўш.

Ётоқхона шароити билан ҳам танишдик. Жуда замонавий жиҳозланган, мебеллар, гиламлар, ҳавас қилгудек тозалик. Фақат... 200 нафар болага мўлжалланган жойда 300 нафар бола истиқомат қилмоқда. Краватлар жуда яқин 12 ўрнига 18 та жойлаштирилган. Бундай зичлик қўлтиқтаёқ, аравача билан юрган болалар учун ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Яна бир гап. Ўқув биноси ҳам, ётоқхона ҳам мослаштирилмаган. Пантусли йўллар номигагина қилингани кўриниб турибди. Тадбирлар, байрамлар ўтказиладиган хона иккинчи қаватда бўлиб, болаларни зинадан у ерга чиқиши учун ярим соатдан кўпроқ вақт керак. Зиналар тор ва кичик бўлиб, баъзи болалар ундан тепага чиқа олмайди. Шунда тарбиячилар уларни опчиб, юқорига олиб чиқар ёки пастга олиб тушар экан.

Бу болажонларнинг айрим гуруҳлари учун мактаб-интернатнинг бўш турган майдонидан бир қаватли ётоқхона қўриб берилса, бир йўла бир қанча муаммолар ҳал этилган бўларди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега 220 нафарга мўлжалланган мактаб-интернатда 365 нафар бола таҳсил олмоқда?