Нефть маҳсулотларининг сифати ва миқдори доимий назоратда
"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, олиб борилган текширув маҳсулотларнинг сифати ва уларнинг миқдори ўрнатилган талаб даражасида эканини кўрсатди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли "UNG Petro" масъулияти чекланган жамияти “UNG” миллий бренди остида аҳолига фақат сифатли нефть маҳсулотларини сотилишини таъминлаш мақсадида сотилаётган маҳсулотларни сифати ҳамда уларнинг миқдорини бузилмаслигини мунтазам равишда назорат қилиб келмоқда.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан 2020 йил 13 май куни корхонага қарашли барча Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида маҳсулот сифати ва миқдори бўйича текширув ўтказилди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, олиб борилган текширув маҳсулотларнинг сифати ва уларнинг миқдори ўрнатилган талаб даражасида эканини кўрсатди. Бу эса истеъмолчиларга сифатли бензин ва дизель ёқилғиси етказиб беришда муҳим омилдир.