Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.06.2018 12:41 Чоп этиш версияси

Навойилик журналистларнинг ислоҳотлар жараёнидаги ўрни қандай?

Навойилик журналистларнинг ислоҳотлар жараёнидаги ўрни қандай?
Навоий иилоятида 42 оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. 35 даврий босма нашрлар йилига 6,3 миллион нусхада чоп этилмоқда.

Навоийда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўзгаришларни аҳолига етказиш ҳамда кенг тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари олдида турган вазифалар масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ОАВда тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш, соҳада ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва уларни ижобий ҳал этиш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда янгиланишлар жараёнида таҳририятлар ҳамда соҳа вакилларининг ўрни ва вази-фалари муҳокама қилинди.

Вилоятда 42 оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. 35 даврий босма нашрлар йилига 6,3 миллион нусхада чоп этилмоқда.

Тарғибот-ташвиқот жараёнларида таъсирчан ифода, кенг мулоҳаза ва ёндашув соҳа ходимининг муҳим вазифасидир. Журналист нафақат воқеликни тезкор ёритиши, балки мавзунинг мазмун-моҳиятини, жамиятга, инсон онгига таъсирини чуқур таҳлил асосида очиб бериши зарур.

Йиғилишда шу ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Тармоқ ҳамда туман, шаҳар маҳаллий нашрлари муҳаррирлари фаолиятидаги айрим камчиликларни бартараф этиш, устоз-шогирд анъаналарини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди. Халқаро тажриба асосида фаолиятда босқичма-босқич ўзгаришларни амалга ошириш, тарғибот лойиҳаларида ҳамкорлик механизмидан тўлиқ фойдаланиш юзасидан таклифлар ўрганилди.

Н.Раҳимов, ЎзА
3 319