ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Навоийдаги корхонада ҳар ойда 800 тонна металл конструкция қайта ишланмоқда

Навоийдаги корхонада ҳар ойда 800 тонна металл конструкция қайта ишланмоқда

Навоий шаҳридаги “Жанубсаноатмонтаж” акционерлик жамиятида бугунги кунда 368 нафар ходим фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг қарийб 40 фоизини ёшлар ташкил этади.

— Корхонамизда карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда иш жараёни ташкил этилган бўлиб, ишчи-ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жамоамизнинг аксарияти ёшлардан иборат бўлганлиги боис, устоз-шогирд анъаналари самарали йўлга қўйилган. Тажрибали соҳа вакиллари ёш мутахассисларга бой ҳаётий кўникмаларини ўргатиб келишмоқда, - дейди корхона иш бошқарувчиси Саид Холиқов. — Корхонамизда ишлаб чиқариш жараёнлари мураккаб бўлганлиги, оғир металл билан ишланаётганлиги ходимлар ўртасида техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, бу борада ҳам барча чора-тадбирлар кўрилган ҳолда фаолият олиб борилмоқда.

Акционерлик жамияти томонидан ҳар ойда 800 тонна металл конструкция қайта ишланмоқда. Корхонанинг бир йиллик ишлаб чиқариш қуввати эса 10 минг тоннани ташкил этади.

Корхонада сендвич панел ишлаб чиқарадиган цех фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Мазкур цех томонидан ойида 25 минг метр квадрат сендвич панел ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш тармоғининг аҳил жамоаси томонидан вилоятдаги йирик саноат корхоналари - “Навоий кон металлургия комбинати”нинг ГМЗ-2, ГМЗ-3, ГМЗ-5 корхоналарида ҳамда “Навоийазот” акциядорлик жамиятида амалга оширилган қурилиш жараёнида металл конструкция ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Бу орқали вилоятдаги бунёдкорлик жараёнларига муносиб ҳисса қўшилди. Шунингдек, корхона томонидан 15 турдаги темирбетон маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилиб, биносозлик ишлари учун сафарбар этилмоқда.

photo_2020-08-01_13-45-21 (2).jpg

photo_2020-08-01_13-45-21.jpg

photo_2020-08-01_13-45-22.jpg

1 413
Сирож АСЛОНОВ(сурат), ЎзА