Бугун мазкур ҳудудда 30 га яқин хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодий сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Бу жараёнда эркин иқтисодий зоналар муҳим ўрин эгаллайди. Бундан 10 йил олдин Навоий вилоятида Ўзбекистондаги биринчи эркин иқтисодий зона – “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган эди. Бугун мазкур ҳудудда 30 га яқин хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар сони йил сайин ортиб бормоқда.

ЭИЗ ларни ташкил этишдан асосий мақсад, хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган холда юқори технологияли корхоналарни ташкил этиб, жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришдан иборатдир. Эътироф этиш керакки, 564 гектар майдонни эгаллаган НЭИЗ да йил сайин янгидан-янги қувватлар иш бошлаб, мавжудларининг фаолият кўлами янада кенгаймоқда. Биздаги маълумотларга кўра, ушбу ҳудуд ташкил этилганидан буён жами 170 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, уларнинг 40 фоизга яқини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади.

Хусусан, “КО-UNG CYLINDER” Корея –Ўзбекистон қўшма корхонаси 2013 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 13 миллион 356 минг еврони ташкил этиб, корхона иш бошлаши билан 100 нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди. Ҳозир бу ерда автомобиллар учун йилига 120 минг дона турли ҳажмдаги газ баллонлари ишлаб чиқарилмоқда. 

photo_2020-05-13_19-00-31.jpg

photo_2020-05-13_19-00-35.jpg

Жорий йилнинг I чорагида корхона томонидан 9,1 миллион сўмлик маҳсулот реализацияси амалга оширилган. Корхонада иш жараёни компьютерлашган технологиялар асосида амалга оширилади. Корея давлатининг нуфузли компанияларида ишлаб чиқарилган ушбу қурилмаларни ўзимизнинг маҳаллий мутахассислар бошқараётгани янада қувонарлидир. Бу ерда карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ишлар бир зум бўлсин тўхтатилгани йўқ.

– Корхонамизда автомобиллар учун 5 турдаги сиқилган газ баллонлари ишлаб чиқарилади, – дейди ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Ҳикматилла Ўроқбоев. Ҳар сменада 150 дона баллон тайёрланади. 7 нафар маҳаллий мутахассисларимиз Корея Республикасида тажриба алмашиб қайтгани, маҳсулот сифатини яхшилаш, иш унумдорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Шунингдек, эркин иқтисодий ҳудудда яқин кунларда “Navoiy – motors” Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси барпо этилади. Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа юртимиз автомобилсозлик саноатида туб бурилиш ясаши кутилмоқда. Сабаби Хитой давлатининг “Oshan” бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни эндиликда Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

photo_2020-05-13_19-00-39.jpg

photo_2020-05-13_19-00-46.jpg

– Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўл танламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз, – дейди корхона бош технологи Афшин Шакери. – Йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонамизда 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилаётган заводнинг барқарор ишлаши учун солиқ ва божхона имтиёзларининг яратилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Айни пайтда мазкур корхонанинг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Карантин талаблари асосида қурувчи ва муҳандислар туну-кун мехнат қилмоқда. Мақсад қурилиш ишларини тезда якунлаш. Ҳозир бу ерда цемент, ўлчов, тупроқ ишлари олиб борилаяпти. Хуллас, яқин кунларда НЭИЗ даги корхоналар сони яна биттага кўпаяди. 

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда Жанубий Корея Республикаси, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Италия, Буюк Британия сингари ривожланган ва ривожланаётган давлатлар билан ҳамкорликда 30 га яқин корхоналарда 25 дан ортиқ лойиҳалар фаолияти самарали йўлга қўйилган. Истиқболда эса, ушбу лойиҳаларни 78 тага етказиш режалаштирилган.

photo_2020-05-13_19-00-43.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда йилига 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона ишга тушади