Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.03.2018 17:58 Чоп этиш версияси

Навоийда яна бир намунали комиссия аниқланди

Навоийда “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан ташкил этилган танловда қуйи босқич ғолиблари иштирок этди.

Танлов иштирокчилари таништирув, ҳуқуқий йўналишдаги савол-жавоб ҳамда ижодий шартлар бўйича беллашди.

Зарафшон шаҳар “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинида Нигора Ўринова фаолият юритаётган комиссия ғолибликни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Хатирчи тумани “Қуччи” маҳалла фуқаролар йиғини вакили Аъзам Қувондиқовга насиб этди. Улар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Қизилтепа тумани “Сўфиён” маҳалла фуқаролар йиғини комиссияси ходимаси Садоқат Раззоқова эса учинчи ўринни эгаллади.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА мухбири
10 397