ЎзА Ўзбек

27.05.2020 Чоп этиш версияси

Навоийда тандир экспорт қилинмоқда

Навоийда тандир экспорт қилинмоқда

Навоий вилояти Қизилтепа туманида тандирсоз ҳунармандлар талайгина. Хусусан, Боғишамол қишлоғилик Гадоевлар сулоласи ясаган тандирларни юртимизнинг ҳар бир ҳудудида учратиш мумкин.

Асли касби ўқитувчи бўлган Абдулло бобо Гадоев бошлаб берган бу касбни бугунги кунда у кишининг ўғли Зокир Гадоев ҳамда невараси Шуҳрат Гадоев давом эттирмоқда.

photo_2020-05-27_18-57-14.jpg

photo_2020-05-27_18-57-19.jpg

– 57 ёшни қарши олганман, – дейди уста Зокир Гадоев. – Ёшлигимдан отамнинг ёнларига тушиб ушбу ҳалол меҳнатни ўргандим. Бир тандирни ясаш учун 10-15 кунча вақт кетади. Бир йилда ўртача 100-150 дона тандир ясаб сотамиз. 

Хориждан ҳам буюртма қабул қиляпмиз. Ҳар бир уста ўзининг меҳнат маҳсулини қаерда бўлмасин, қанча вақт ўтмасин албатта, таниб олади. Сабаби, ҳар бир тандирни меҳр билан ясамасангиз, маҳсулот кўнглингиздагидай чиқмаслиги мумкин.

photo_2020-05-27_18-57-37.jpg

photo_2020-05-27_18-57-23.jpg

Тандирсозлик – машаққатли жараён. Лой қоришдан тортиб уни пишитиш, тиндириш, тандир шаклига келтириб, токи маҳсулот тайёр бўлгунча ишлов бериш ва қуритиш уста ҳунарманддан сабр ва диққатни талаб этади. Битта тандир эса эгасига ўртача 10-15, ҳатто 30 йиллаб ҳам беминнат хизмат қилиши мумкин.

Ҳунармандлар хонадонидаги иш жараёнлари билан танишиш жараёнида бобосига кўмаклашаётган беш ёшли Акбарали митти қўллари билан ҳали лойи қуриб битмаган тандирларга ишлов бераётганини кузатиб, тандирсозлар сулоласи ҳали кўп вақт халқимизга хизмат қилишига амин бўлдик.

photo_2020-05-27_18-57-44.jpg

photo_2020-05-27_18-57-53.jpg

3 292
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА