Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.04.2017 17:00 Чоп этиш версияси

Навоийда “Камалак” билимдонлари” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Навоийда ўтказилган “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичида Нурота туманидаги 55-умумтаълим мактабининг “Нурли келажак” жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

– Бундай тадбирлар биз, ёшларни янада фаол бўлишга ундайди, – дейди “Нурли келажак” жамоаси сардори Умида Насриддинова. – Танловда ғолиб чиқишимиз осон бўлгани йўқ. Мактабимизда биз, ёшларнинг пухта билим олишимиз, истеъдод ва салоҳиятимизни юзага чиқариш учун замонавий шароитлар яратилган. Танловнинг мамлакат босқичида ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз.

Танловда иштирок этган 10 жамоа шеър, қўшиқ, монолог, слайдлар воситасида ўз жамоасини таништириб, болалар ўртасидаги айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари акс этган саҳна кўринишларини намойиш этди.

Тадбир доирасида "Камалак" болалар ташкилоти фаолияти самарадорлигини янада юксалтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
2 321






Все о погоде - Pogoda.uz