ЎзА Ўзбек

11.01.2019 10:53 Чоп этиш версияси

Навоийда ҳарбийлар марафони

Навоийда  ҳарбийлар  марафони

Навоийда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида югуриш марафони бўлиб ўтди.

Иштирокчилар ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқа садолари остида шаҳарнинг Амир Темур кўчаси бўйлаб “Нуронийлар маскани” майдони томон йўл олди. Ҳудуддаги ҳарбий қисмлар хизматчилари патруль отлари ҳамда ҳарбий техникалар ёрдамида кўргазмали чиқишлар намойиш этди. 

Марафонда офицер, сержант, аскарлар ва уларнинг оила аъзоларидан иборат 700 га яқин иштирокчи 2 минг 500 метр масофага югуриш бўйича ўзаро баҳслашди.

3.JPG

4.JPG

9.jpg

10.jpg

11.jpg

12.jpg

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
943