Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудуддаги 120 нафар фуқаролар Зарафшон шаҳридаги доимий яшаш уйларига ўтказилди.

Жорий йилнинг 13 май куни соат 02:25-04:30 оралиғида Навоий вилоятининг бир қатор ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир) туфайли айрим кўчалар ҳамда дала ҳовлилар томорқаларида сел сувлари тўпланиши кузатилди.

Хусусан, Зарафшон шаҳри ҳамда “Дуагистау” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги бир неча кўчаларда кўп миқдордаги ёмғир сувларининг (сел) келиши натижасида айрим турар жойларга қисман зарар етган.

Талафот1.jpg

Жумладан, сел сувлари Зарафшон шаҳридаги “Чорбоғ – Зарафшон” боғдорчилик жамиятига қарашли дала ҳовлиларда вақтинча яшовчи аҳоли хонадонлари томорқаларига кириб борган.

Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудуддаги 120 нафар фуқаролар Зарафшон шаҳридаги доимий яшаш уйларига ўтказилди. Шунингдек, шаҳардаги Олчазор ва Мевазор кўчаларида кучли сел сувларининг оқиб ўтиши натижасида битта яшаш хонадони девори қисман зарар кўрган ҳамда иккита хонадоннинг ўраб турувчи қўрғон деворлари йиқилган.

Талафот2.jpg

Бундан ташқари, ёғингарчилик натижасида Томди тумани ҳудудидаги 4Р57 автомобил йўлининг 407-411, 414-415 ва 419-423 километрлари оралиқларидаги айрим қисмлари қисман зарар кўрган.

Айни пайтда ҳудудларда тўпланган сувларни ариқ ва шаҳар канализация тармоқларига йўналтириш, етказилган оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолига тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида вилоят Фавқулодда вазиятлар ҳамда ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ҳамда тиббиёт ходимлари, шунингдек, зарур техника воситалари жалб этилган.

Талафот3.jpg

Зарафшон шаҳри ва Томди туманларининг ёғингарчиликдан зарар кўрган ҳудудларида электр тармоқлари, газ таъминоти корхонаси ҳамда бошқа тегишли соҳа мутахассислари томонидан тезкор ва зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар
бошқармаси ОАВ бўлими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида ёққан кучли ёмғир қанча зарар етказди?