Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 15:32 Чоп этиш версияси

Навоий вилоятида ўтказилган сайёр қабулларда юзлаб масалалар ижобий ечим топди

Навоий вилоятининг Қи­зил­тепа, Ха­тирчи ва Учқудуқ туманларида вилоят прокурори, ички иш­лар ва давлат солиқ бошқар­маси бошлиқлари то­монидан ўтказилган сайёр қа­булларда маҳалла­лар­даги юзлаб маса­ла­лар ижобий ечимини топди.

2-сектор раҳ­бари, вилоят прокурори Х.Кари­мов Қизилтепа тума­нидаги “Бўс­тон” маҳалла фу­қаролар йи­ғи­нида аҳоли би­лан юзма-юз му­лоқот олиб бо­рди. Бу жа­раёнда 15 масала жо­йида ҳал этилган бўлса, қол­­ган 25 мурожаат ечими юзасидан те­гиш­ли чоралар кўрилмоқда.

– 10 нафар кам таъминланган оила­ фарзандлари учун ёзги оромгоҳ­ларга, 1 нафар фуқарога эса соғлиғини тиклаш учун санаторийга бепул йўлланма берилди, – дейди ви­лоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бў­йича катта ёрдамчиси А.Жа­мо­лов. – Қабул даво­ми­­да аҳоли орасида янги қонунчилик нормалари тарғиботи олиб борилди.

Хатирчи ҳамда Нурота туманлари 3-сектор раҳбари, вилоят ички ишлар бошқар­маси бошлиғига бириктирилган. Аҳо­лининг турмуш тарзи ва яшаш ша­рои­тини яхшилашга кўмаклашиш мақ­са­ди­да бошқарма бошлиғи Р.Турсунов Нурота туманининг Темирқовуқ ма­ҳал­ласида бўлди. Сайёр қабулда йил­лар да­вомида ҳал этилмаган кўплаб муам­­молар шу куннинг ўзида ечим топди.

– Вояга ет­ма­­ган ногирон фар­­­зан­дим­га қараётган­ли­ги са­бабли турмуш ўр­тоғимнинг иш стажи билан боғлиқ муам­­­­­мо юза­сидан амалий ёрдам сўраб му­ро­жаат қилдим, – дей­ди фу­қа­ро Ш.Нор­қу­лов. – Сектор раҳ­барининг кўр­сатмаси асо­сида мазкур масала атроф­ли­ча кў­риб чиқилди, шу ернинг ўзи­­да ижо­бий ҳал қи­линди.

Шунингдек, то­морқа май­­­д­он­лари­ни су­ғо­ришда юзага ке­ла­ёт­­ган муаммо­лар, тадбиркор­лик­ни бошлаш учун кре­дит олиш, йўл­лар­ни таъмирлаш ҳамда “Тез тиббий ёр­дам” хизматининг қо­­­ни­қар­сизлиги борасида билдирилган му­­ро­жаатлар ҳам атрофлича ўрганилиб, ижрочиларга уларни ҳал этиш бў­йича топ­­­­ши­риқлар берилди.

Худди шундай тадбир Хатирчи ту­ма­ни­­да ҳам ўтказилди. Унда, асосан, аҳо­ли томонидан ижтимоий кўмак ҳам­да ишсизлик ма­саласи хусусида муро­жаат­лар қилинди. Сайёр қабул доира­си­да меҳнат яр­мар­­каси ўтказилиб, 40 дан ор­тиқ фуқарога ишга кириш учун йўлланма берилди. Шу би­лан бирга, мод­дий кў­макка муҳтож киши­лар­га ноги­ронлик ара­ва­чалари ҳам­да дори-дар­мон­лар тарқатилди.

Учқудуқ тумани вилоят дав­­лат со­лиқ бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги 4-секторга бириктирилган. Сектор та­шаб­буси билан ҳомий таш­килотлар кўмагида жорий йил­да Қулқудуқ ҳамда Актов овул­лари­даги 214 хо­на­дон тўлиқ таъ­мир­ла­ниб, электр таъминоти яхшиланди. Маз­кур жараён Қул­қу­дуқ ову­лидаги мактаб ва мактабгача таъ­лим муас­­са­саси, қиш­лоқ врачлик пунк­ти­да ҳам да­­вом этмоқда.

Бошқарма бошлиғи А.Бозо­ров­нинг ви­­лоят корхона-таш­ки­лотлар раҳбар­лари иш­тирокида ушбу овул фу­қаролар йи­­ғи­нида ўтказган оммавий сайёр қа­бу­ли­да 200 нафарга яқин фуқаро иш­ти­рок этди.

Юзма-юз мулоқотда аҳоли томо­ни­дан ишга жойлаштириш, тадбиркор­­лик, банкдан кредит олиш, уй-жой, но­ги­рон­­ликни белги­лаш, пен­сия ва на­фақа таъ­ми­ноти билан боғ­лиқ ма­са­ла­лар ўртага таш­ланди.

Учрашувда 3 на­фар фуқаро тад­­биркор си­фа­тида давлат рўйхатига олин­­ган бўлса, 2 оила фар­занд­лари мактаб­гача таъ­лим муасса­сасига жойлаш­ти­рил­ди. Бун­дан таш­қари, ис­сиқ­хо­на фао­лияти билан шу­ғулланиш ма­саласида му­рожаат қил­­ган 3 тадбиркорга ер майдон­лари ажратиш бел­ги­ланди.

– Кўп йиллардан буён юрак ка­саллигидан азият чекиб ке­ла­ман, –дейди Ал­тин­тов овулида яшовчи А.Тилу­баева. – Уч­ра­шувда ногирон­лигим юза­си­дан тиб­бий меҳнат эксперт ко­­­­­мис­сиясининг хулосасини олиш­­­­да амалий ёрдам сў­ра­дим. Тегишли мутахассислар уйим­га келиб, соғ­ли­ғимни тек­шириб, тиб­бий хулоса берди. Муам­монинг ижо­бий ечим топ­гани хаста­ли­гимга мал­ҳам­дек бўлди.

Сайёр қабул доирасида ташкил этил­ган меҳ­нат ярмаркасида 32 нафар фу­­­қаро ишга жойлаштирилиб, шу ер­нинг ўзида меҳ­нат шартномалари имзо­ланди.

Секторлар раҳ­барларининг сайёр учрашувлари чекка қишлоқларда яшаётган аҳоли муам­­­моларининг ҳам самарали ечим топи­шида муҳим аҳамият касб этаёт­гани би­лан бир­га, халқнинг давлатга бўл­­ган ишончини янада оширмоқда.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
3 037