Навоий шаҳридаги ёшлар марказида имтиёзли грант асосида талабаликка қабул қилинган қизлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Президентимиз таъкидлаганидек, “Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир. Шу нуқтаи назардан қараганда “Ер юзидаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан белгиланади”.

Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган мезонларга асосан 762 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилган эди.

– Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга нисбатан муносабати билан ўлчанади. Мамлакатимизда оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик, оилавий ажримлар, эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш бўйича катта ўзгаришлар қилинмоқда. 

Айниқса, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида тавсияномалар берилиши мен каби олий таълим муассасасига киришни орзу қилган қизлар учун айни муддао бўлди. Мен ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиб Навоий давлат педагогика институти талабаси деган шарафли номга сазовор бўлдим, – дейди Навбаҳор тумани “Учтут” маҳалласида истиқомат қилувчи Зарнигор Ҳотамова.

Жорий йилда Навоий вилоятидан тавсиянома олган 28 нафар хотин-қиз турли олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинди. Жумладан, Навоий шаҳридан 9 нафар, Хатирчи туманидан 5 нафар, Навбаҳор туманидан 4 нафар, Кармана туманидан 3 нафар, Қизилтепа туманидан 3 нафар, Учқудуқ туманидан 2 нафар, Нурота тумани ва Зарафшон шаҳридан 1 нафар қизлар грант асосида олий таълим муассасаларига киришга муваффақ бўлишди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилоятида тавсиянома асосида 28 нафар хотин-қиз ўқишга кирди