ЎзА Ўзбек

23.01.2020 Чоп этиш версияси

Навоий вилояти ҳокими Тошкентда ёшлар билан учрашди

Навоий вилояти ҳокими Тошкентда ёшлар билан учрашди

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган навоийлик талаба-ёшлар билан учрашди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ноодатий тадбирда таниқли тадбиркорлар, вилоятдан ташриф буюрган нуфузли инсонлар, фан ва маданият соҳасига улкан ҳисса қўшган навоийликлар ҳам иштирок этди.

3.JPG

Учрашувда сенаторлар – Қувондиқ Санақулов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев ва бошқалар бугунги кунда ёшларга қаратилган эътибор ва имкониятлар ҳақида гапирди.

Шиддат билан тараққий этаётган замонда инсон қалбини маърифатгина сақлаб қолиши, ана шу маърифат эгаси бўлиш учун талабаликнинг олтин даврларидан унумли фойдаланиб кўпроқ китоб ўқиш кераклиги таъкидланди. 

13.JPG

– Бизнинг ёшларимиз ўз фикрини эркин билдирадиган, тинимсиз изланиб ва ҳар қандай вазиятда ўз позициясига эга бўлиши керак, – деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят бўлими раиси Жамшид Хўжаев. – Бугунги тадбирни ноодатий ташкил этганимиздан мақсад ҳам ёшлар билан янада яқин бўлиш, улар ичига кириб бориш, керак бўлса улар билан бирга орзу қилишдир. Жамиятимизга ўзгача ёндашувга эга, салоҳияти баланд ва янгича фикрлайдиган ёшлар керак. Биз бу даврадан ана шундай ёшларимизни топамиз.

– Пойтахтда вилоят ҳокими билан учрашиш, Ўзбекистон Қаҳрамони ва таниқли тадбиркорлар билан фикр алмашиш эндигина биринчи босқичда ўқийдиган талаба учун катта мадад, – деди Тошкент фармацевтика институти талабаси Жаҳонгир Файзуллаев. – Бу учрашув келгуси ўқиш ва ишларимизда муҳим аҳамият касб этади. Жонли мулоқот, замонамиз қаҳрамонлари билан бир даврада ўтириш менда уларга нисбатан ҳавас туйғусини уйғотди. 

19.JPG

Учрашув давомида ёшлар ўз қизиқишлари, орзу ва мақсадлари билан ўртоқлашди. Таниқли тадбиркор ва бизнес вакилларидан дўстона маслаҳат олди.

Ёшларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

21.JPG

6 496
Дилобар Маматова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА