ЎзА Ўзбек

09.08.2018 15:43 Чоп этиш версияси

Навоий ва Ургут эркин иқтисодий зоналарининг чегаралари кенгайтирилди

Навоий ва Ургут эркин иқтисодий зоналарининг чегаралари кенгайтирилди
Навоий ЭИЗга Навоий шаҳри, С.Айний кўчасидаги умумий ер майдони 81,4 гектар бўлган ҳудуд қўшилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 7 августдаги тегишли қарорларига мувофиқ Навоий ва Ургут эркин иқтисодий зоналарининг (ЭИЗ) чегаралари кенгайтирилди.

Хусусан, Навоий ЭИЗга Навоий шаҳри, С.Айний кўчасидаги умумий ер майдони 81,4 гектар бўлган ҳудуд қўшилди.

Ургут ЭИЗга эса Самарқанд шаҳридаги «Хишрав-2» массиви қўшилди. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти ҳокимлигига мутасадди идоралар билан ҳамкорликда икки ҳафта муддатда “Ургут” ЭИЗ ҳудудининг чегараларини қайта белгилаш ва тегишли ер участкаларини ажратиш топширилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.

ЎзА
7 180