Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 13:03 Чоп этиш версияси

Навоий шаҳрининг Ибн Сино кўчасидаги оилавий ётоқхоналар ҳовлисида китобга ҳайкал ўрнатилди

Навоий шаҳрининг Ибн Сино кўчасидаги оилавий ётоқхоналар ҳовлисида китобга ҳайкал ўрнатилди Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси ҳамкорлигида ўрнатилган ҳайкал чуқур рамзий маънога эга. “Оммавий маданият”нинг турли кўринишларига кўр-кўрона эргашиш ўрнига жаҳолатга қарши маърифат билан курашга ундовчи самарали тарбия воситаси бу. Ноодатий, аммо замон талаб қилаётган жонли тарғибот бу.

– Президентимиз 2016 йил ноябрь ойида Навоий вилояти сайловчилари билан учрашувда “Жамиятимизда китобхонлик мутолааси ва ёшларнинг китобхонлик маданиятини кучайтириш учун таъсирчан лойиҳаларни излаб топиш, ташаббуслар кўрсатишда айнан Навоий вилояти ибрат бўлиши керак. Нега? Сабаби, бу вилоятга Ҳазрат Алишер Навоий номи берилган. Бу эътироф. Аммо, бу эътирофнинг масъулияти ҳам бор”, деган даъватлари бизни руҳлантириб юборди, – дейди Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи А.Мирзаев. – Тўғри, ёшларимизни маънавиятли, маърифатли инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Аммо, аҳоли, айниқса, ёш авлодни юксак маънавиятли, маърифатли этиб тарбиялашнинг энг таъсирчан ва самарали воситаси бўлган китобнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Уч метрлик ушбу ҳайкал атрофидаги ўриндиқларда аҳоли, айниқса, ўқувчилар китоб ўқиши, мутолаа қилиши учун барча шароит яратилган.

Шунингдек, бу ерда “Тафаккур майдончаси” ташкил этилиб, қарийб 5 квадрат метрлик шахмат тахтаси ўрнатилди. Бу ерда болалар бўйлари баробар доналарда шахмат ўйнайди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
1 829






Все о погоде - Pogoda.uz