ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

“Навоий иссиқлик электр станцияси”да учунчи буғ-газ қурилмаси бунёд этилади

“Навоий иссиқлик электр станцияси”да учунчи буғ-газ қурилмаси бунёд этилади

Президентимизнинг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Навоий ИЭС” АЖда қуввати 650 МВт бўлган 3-буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилади.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағлари асосидаги ушбу лойиҳа 2020-2024 йиллар давомида амалиётга татбиқ этилади.

Жорий йил 9 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 549-сонли қабул қилинган қарорига кўра, лойиҳа бўйича қуйидаги вазифалар кўзда тутилган.

- Минтақада янги ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватларининг кафолатли электр таъминоти;

- Электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳасида замонавий ва самарали технологияларни босқичма-босқич жорий этиш;

- Электр энергиясини ишлаб чиқариш тан нархини пасайтириш, шартли ёқилғи сарфини камайтириш, табиий газдан самарали фойдаланиш;

- Минтақадаги истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш;

- Станциянинг иш фаолияти самарадорлигини ошириш.

- Янги учинчи буғ-газ қурилмаси қурилиши натижасида станциянинг ишлаб чиқариш қувватлари ошади, шартли ёқилғи сарфи камайиб, ўртача 1 кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун 200-300 грамни ташкил этиши кўзда тутилган.

Аҳамиятлиси, бу ишлар натижасида воҳа аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари корхоналарига етказиб бериладиган электр ва иссиқлик энергиясининг ҳажми ошиб йилига 550-600 миллион кубометр табиий газ иқтисод қилинади. Малакали мутахассислар учун қўшимча иш ўринлари яратилади.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати

1 467
ЎзА.