ЎзА Ўзбек

03.04.2018 15:44 Чоп этиш версияси

Навбатдаги манзил Бўз ва Улуғнор туманлари

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи 12 та кичик гуруҳларга бўлиниб, Андижон вилоятининг Бўз ва Улуғнор туманларида фаолиятини бошлади.

Айни пайтда Бўз туманидаги 25 та маҳаллада саккизта, Улуғнор туманидаги 19 та маҳаллада 4 та гуруҳ фаолият кўрсатмоқда.

Маълумки, Бўз тумани 200 квадрат километр ҳудудга эга. Аҳолиси қарийб 68 минг кишидан иборат. Балиқчи, Шаҳрихон ва Улуғнор тумани ҳамда Фарғона вилояти билан чегарадош. Туманда 29 та мактаб, 23 та мактабгача таълим муассасаси, 16 та қишлоқ врачлик пункти, 541 та кичик ва микрокорхона, 421 та фермер хўжалиги мавжуд. Туманда 13273 та хонадон бўлиб, 18001 та оила бор. Кам таъминланган оилалар 615 та, ногиронлар сони 363 нафар, 18 ёшгача бўлган ёшлар 28313 нафар.

Гуруҳлар маҳаллаларга чиқиб, хонадонма хонадон ўрганиш ишларини бошлаб юборишди. 

Эслатиб ўтамиз, 18-24 март кунлари Республика ишчи гуруҳи Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд 77 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 22041 та хонадонга уйма-уй кириб чиқди. Турли йўналишларда жами 11283 та муаммо аниқланиб, аксарияти жойида бартараф этилди.

Республика ишчи гуруҳининг Бўз ва Улуғнор туманларидаги фаолияти билан боғлиқ тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг!

Фарҳод Эсонов, ЎзА
12 204