Навбаҳор ва Хатирчида йўллар замон талаблари асосида қайта қурилмоқда
“Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан йўл қурилишида замонавий талаблар асосида 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
“Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан йўл қурилишида замонавий талаблар асосида 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Хусусан, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятдаги 4Р57 “Қизилқум ҳалқа” автомобиль йўлининг 0-8 километр қисмларида ҳамда 4Р230 "АЗ79 автомобиль йўлининг 10 километри ва шу йўлга туташ “Бешработ-Навоий-Нурота” автомобиль йўлининг 0-6 километр қисмларини, шунингдек, Хатирчи туманидан ўтувчи давлат аҳамиятдаги 4Р48 “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг 127-133 километрларида реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.
Мазкур лойиҳалар жорий йилнинг июнь ойида бошланган бўлиб, янги йўллар тўлиқ 2022 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган. Ушбу йўлларнинг кенглиги илгари 6-9 метрни ташкил этган бўлса, янги йўлларнинг эни – асфальт қопламанинг ўзи 19,1 метрни, сув қочириш лотоклари ҳамда пиёдалар йўлаги билан бирга 25 метрни ташкил этади. Қолаверса, йўллар ўртасида қуёш энергиясида ишловчи тунги ёритгичлар ҳам ўрнатилади.
Бир сўз билан айтганда карантин даврида санитария-гигиена талаблари асосида қизғин давом этаётган бунёдкорлик ишларида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда аҳоли учун давр талабига мос шарт-шароитлар яратилмоқда.