ЎзА Ўзбек

12.05.2018 12:08 Чоп этиш версияси

Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлди

Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлди

Ўзбекистондаги ислоҳотлар жадаллиги дунё ОАВ назарида ҳам акс-садосини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг АҚШдаги муҳим ҳамкорига айланиб бораётган “Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомова Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, шу давргача муайян тадбирларни ёритиш учун маълум бир белгиланган муддатли рухсатномалар берилган, бироқ малакатда эмин эркин фаолият юритиш учун ҳали америкалик бирор бир журналист бундай мақомга бугунги кунгача эга бўлмаган эди.

Навбаҳор ИМОМОВА:

hqdefault.jpg
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон қишлоғида зиёли оиласида улғайган. «Америка Овози»да 2002 йилдан бери ишлайди. ТВ, радио ва онлайн диктор, продюсер, мухбир ва муҳаррир. «Америка манзаралари» туркумидаги теледастурлар муаллифи.  

Журналистик фаолиятини 1996 йилда Ўзбекистон радиосининг «Халқаро ҳаёт» таҳририятида бошлаган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллар университети Халқаро журналистика факультетида дарс берган. Оммавий ахборот воситалари бўйича бакалаврликни Ҳиндистоннинг Майсур университетидан, магистрликни эса АҚШнинг Бол Давлат университетидан олган. Шунингдек, Гарвард университетидан Давлат бошқаруви ва лидерлик бўйича магистрлик дипломига эга. 

maxresdefault.jpgНавбаҳор Имамова Вашингтонда Марказий Осиё бўйича eтакчи мутахассис. 16 йилдан бери Американинг минтақага нисбатан сиёсати, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ орасидаги муносабатларни ва улар ортидаги омилларни яқиндан ёритиб, таҳлил қилиб келади. Шунингдек, Америкада яшовчи ўзбеклар ва бошқа марказий осиёликлар ҳаёти ҳақида чуқур билимга эга. Диаспора мавзусида Ғарб сиёсий ва илмий доираларида маърузалар ўқийди ва бу борада қатор мақола ва материаллар муаллифи. Навбаҳор Имамова нуфузли олийгоҳларда Ўзбекистон ва Марказий Осиё билан боғлиқ бошқа мавзуларда сўзлаб танилган. Гарвард Университетида Марказий Осиё клубини бошқарган. 

Навбаҳор Имамова Конгресс аъзолари, Оқ уй, Давлат департаменти, Пентагон ва бошқа вазирликларда юқори лавозимли расмийлар билан мулоқотлар қилиб туради. Вашингтон ва бошқа жойлардаги таҳлил ва тадқиқот марказлари фаолияти билан яқиндан таниш. 

ЎзА
55 651