ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

​Навоийда фаол ёшлар тақдирланди

​Навоийда фаол ёшлар тақдирланди
Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими К.Турсунов фаол ёшлар билан учрашув ўтказди.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилган учрашувда вилоятдаги умумтаълим мактабларини аъло баҳолар ва намунали хулқ билан тугаллаган 20 нафар ўғил-қизга олтин медаль, муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритган 10 нафар мактаб битирувчисига ҳамда касб-ҳунар коллежларини муваффақиятли тамомлаб, имтиёзли дипломга эга бўлган 10 нафар ёшларга вилоят ҳокимлиги ташаккурномаси топширилди. Тадбирда шунингдек,тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган битирувчи-ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича сертификатлар, Навоий давлат педагогика институтини имтиёзли тугатиб, ўз педагогик фаолиятини бошлаган 12 нафар, Навоий давлат кончилик институтини муваффақиятли тугаллаб, ўз мутахассисликлари бўйича фаолиятини бошлаган 5 нафар битирувчига сертификатлар тақдим этилди.

photo_2020-06-29_19-23-03 (2).jpg

photo_2020-06-29_19-23-05.jpg

Кўтаринки руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзларига билдирилган ишонч ва яратилаётган имкониятларга жавобан бор билим ва истеъдодини ишга солиб, Ватан равнақи учун ҳисса қўшажакларини изҳор этди.

1 547
Сирож АСЛОНОВ(сурат), ЎзА