ЎзА Ўзбек

18.10.2020 Чоп этиш версияси

Нарпай кўчаси замонавий қиёфага кирди

Нарпай кўчаси замонавий қиёфага кирди

Самарқанд шаҳри кунига бағишланган тадбирлар давомида шаҳардаги Нарпай кўчасининг рамзий очилиш маросими бўлиб ўтди.

- Сўнги вақтларда Кимёгарлар қўрғонида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, - деди маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов. - Янгидан таъмирланган Нарпай кўчаси ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг натижасидир. 

photo_2020-10-18_17-30-48.jpg

photo_2020-10-18_17-30-51.jpg

Таъмирлаш ишлари жорий йилнинг июль ойида бошланган эди. Ўтган қисқа вақт мобайнида бу ерда 12,5 миллиард сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Кўчага туташ бекатлар ҳам замон талаблари даражасига келтирилди.

Таъкидлаш керакки, таъмирлаш ишлари "Самарқанд йўл лойиҳа бюро" МЧЖ лойиҳаси асосида бош пудратчи "Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан амалга оширилди. Шунингдек, умумий узунлиги 7 км. бўлган кўчанинг 6,4 км. қисмига асфальт ётқизилган бўлиб, унинг атрофида пиёдалар йўлаги, тунги ёритиш чироқлари, 6 та замонавий автобекат, 550 м.кв. майдонда автотураргоҳ ҳам ташкил этилган.

photo_2020-10-18_17-30-55.jpg

photo_2020-10-18_17-30-58.jpg

1 717
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА