Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.08.2018 19:15 Чоп этиш версияси

Нарх-навони ким назорат қилади?

Нарх-навони ким назорат қилади?
Тухум 300 сўмдан 750 сўмгача, гўшт 26 минг сўмдан 44 минг сўмгача... 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларини таҳлил қилишни давом этади. 

fb4391e0cdf0bd82ef4bc7b31fa505ee_720x480.jpg

Унга кўра, 2018 йил 5 август ҳолати бўйича мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 26 минг сўмдан 42 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархларни (26 минг сўм) Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин. 
Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 26 – 42 минг сўм.

Тошкент шаҳрининг Фарҳод, Миробод, Юнусобод, Қўйлиқ деҳқон бозорларида 1 кг. мол гўшти 30 минг сўмдан 42 минг сўмгача сотилмоқда. Энг арзони Қўйилиқ деҳқон бозорида учратиш мумкин – 28 минг сўм.

Қўй гўштини энг арзон нархларини Тошкент шаҳрининг Чорсу деҳқон бозорида учратиш мумкин – 26 минг сўм. Энг қиммати ҳам пойтахтда – 44 минг сўм (Қўйлиқ, Юнусобод деҳқон бозорлари).

rice-2.jpg

Гуруч. Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. гуручнинг баҳоси 3,5 – 11 минг сўмгача сотилмоқда. 

Республиканинг деярли барча бозорларида гуручни 10 – 12 минг сўмгача учратиш мумкин. Энг қиммат нарх эса Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 13 минг сўм.

3842354.jpg

Ўсимлик ёғи. Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. ўсимлик ёғи 11 – 12 минг сўм. Ушбу маҳсулотнинг энг арзонини Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида учратиш мумкин – 8 – 10 минг сўм.
Ун. Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозорида 1 кг. ун 2 минг 200 сўмдан 3 минг 500 сўмгача сотилмоқда. Энг қиммат нархлар пойтахт бозорларида 4 – 4,5 минг сўм.

шакар.jpg

Шакар. Самарқанд шаҳри “Сиёб” бозорида 1 кг. шакар 5 минг 500 сўм. Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида ушбу маҳсулот 5 минг 200 сўмдан сотилмоқда.

Умуман, республика бозорларидаги шакар нархини солиштирганда унчалик тафовут йўқ – 5 минг, 4 минг 500 сўм.

170.jpg

Тухум. Ўтган ҳафтада бозорларда тухум нархларининг ўсганини кузатиш мумкин. Энг арзон нархлар 300 сўм (Андижон, Қашқадарё, Наманган, Тошкент шаҳрининг Юнусобод деҳқон бозори). Энг қиммат нарх эса Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 750 сўм. Қўйлиқ деҳқон бозоридаги 200 сўмлик тухумларни учратмадик. Ушбу бозорда 1 дона тухум 400 – 600 сўмдан сотилмоқда. 

ЎзА