Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2017 12:50 Чоп этиш версияси

"Намунали китоб дўкони" танлови ғолиблари Наврўз байрами арафасида эълон қилинади

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган "Намунали китоб дўкони" республика танлови китоб дўконлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали халқимизга намунали маърифий хизмат кўрсатиш сифатини оширишдан иборатдир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур танловдан кўзланган мақсад китоб дўконлари фаолиятини янада яхшилаш, янгиларини барпо этиш, халқимизга малакали ва сифатли маърифий хизмат кўрсатаётган китоб дўконларини рағбатлантиришдан иборатдир. Лойиҳа доирасида ёзувчи ва шоирлар иштирокида давра суҳбатлари, ижодий анжуманлар, мулоқот ва учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

"Намунали китоб дўкони" республика кўрик-танлови ғолиблари 2018 йилнинг март ойида, Наврўз байрами арафасида эълон қилинади.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 711






Все о погоде - Pogoda.uz