ЎзА Ўзбек

08.07.2020 Чоп этиш версияси

Наманганнинг «Афсоналар водийси» (фоторепортаж)

Наманганнинг «Афсоналар водийси» (фоторепортаж)

Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» маданият ва истироҳат боғи Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси асосида барпо этилган. Давлатимиз раҳбари икки йил муқаддам ушбу боғ лойиҳаси билан танишиш жараёнида унга «Афсоналар водийси» номини беришни таклиф этган эди.

Қисман ишга туширилган маданият ва истироҳат боғида айни вақтда замонавий талаблар асосида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Лойиҳа «Наманган истиқлол боғи» масъулияти чекланган жамияти томонидан Туркиянинг “DOME+Partners” лойиҳа компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

photo_2020-07-08_09-41-48.jpg

photo_2020-07-08_09-42-11.jpg

Ҳозирга қадар лойиҳа бўйича савдо сайилгоҳида кафе, ресторанлар, гўзаллик салонлари, техника, кийим-пойабзал, парфюмерия, ўйинчоқ дўконлари каби жами 112 та объект қурилиб, фойдаланишга топширилган. 16 турдаги замонавий аттракцион ва виртуал ўйинлари бор тематик парк, 10 та хизмат кўрсатиш ва 5 та техник бинолари, 16 бассейн ҳамда 7 турдаги сув аттракционлари мавжуд аквапарк, 400 ўринли амфитеатр, кўл, мусиқали фавворалар, автотураргоҳ ташкил қилинган. Савдо марказларининг 60 фоизи ишга туширилган.

Қурилиш ишлари давом эттирилаётган «Миллий ҳунармандлар маҳорат маркази», масжид, 400 ўринли меҳмонхона, 110 та вилла, подстанция каби объектлар 2022 йил март ойига қадар фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

photo_2020-07-08_09-42-01.jpg

photo_2020-07-08_09-41-57.jpg

6 326
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА