Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.06.2018 17:48 Чоп этиш версияси

Наманганликлар энергетик ичимликларга қарши чиқишмоқда

Наманганликлар энергетик ичимликларга қарши чиқишмоқда
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида қувват берувчи ичимликларнинг истеъмолида чекловлар бор.

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Биз энергетик ичимликларга қаршимиз!” шиори остида ёшлар акцияси бўлиб ўтмоқда.

cd40efc0-bc3a-4634-a9a9-713b1035636e.jpg

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида қувват берувчи ичимликларнинг истеъмолида чекловлар эълон қилингани ҳеч ким учун сир эмас. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси жимжимадор безаклар, турли чақириқлар билан ҳаётимизга кириб келган энергетик ичимликларнинг инсон саломатлигига салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойларда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар.

41259d86-f215-494f-9295-ebd75debf099.jpg

Мазкур акция доирасида ижтимоий сўровнома ўтказилиб, унда ёшларнинг энергетик ичимликлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўрганилади. Шифокорлар томонидан “қувватбахш” ичимликнинг зарари хусусида тавсиялар берилади. 

Оқилхон Дадабоев

ЎзА
3 892