ЎзА Ўзбек

17.10.2020 Чоп этиш версияси

Наманганлик журналист ва блогерлар пахтазорларда бўлди

Наманганлик журналист ва блогерлар пахтазорларда бўлди

Наманганлик йигирмадан зиёд журналист ва блогерлар Наманган тумани Олахамак қишлоғи ҳудудида жойлашган “Абдуқодир Шаҳриёр ниҳоли” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, пахта-йиғим терим мавсумида иштирок этди.

Абдуғани Жўраев бошчилигидаги хўжаликнинг пахта майдони 30 гектарни ташкил этиб, ушбу мавсум давомида 97,7 тонна ҳосил олинди ва шартномавий режа 100,5 фоизга бажарилди. Шу куни пахтазорларга енг шимариб ишга киришган қалам аҳли вакиллари “оқ олтин” хирмонига ўз ҳиссаларини қўшди.

photo_2020-10-17_19-20-44.jpg

photo_2020-10-17_19-20-18.jpg

Ижодкорлар туман марказидаги “Тошбулоқ текс” масъулияти чекланган жамияти кластерига қарашли пахта заводида ҳам бўлишди. 2018 йилда ташкил этилган мазкур корхонанинг йиллик қуввати 40 минг тонна пахтани қайта ишлаш имконини беради. Заводда юздан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилади. Улар томонидан ўтган йил пахта ҳосили 6 ойда қайта ишлаб тугатилган бўлса, жорий мавсумда ҳозирга қадар 20 минг 487 тонна пахта қабул қилинди.

Қайд этиш керракки, аввалги йилларда Наманган тумани пахтакорлари уйган хирмонни қўшни Тўрақўрғон туманидаги пахта тозалаш заводига олиб боришар, у ерда эса бир қатор қийинчилик ва овогарчиликларга тўқнаш келишга мажбур бўлишарди. 

photo_2020-10-17_19-20-54.jpg

photo_2020-10-17_19-21-03.jpg

Кластер ташкил этилиши энг аввало, бободеҳқон фермерларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилди.

Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов журналист ва блогерларни Миришкордаги дала шийпонида қарши олди. Ижодкорлар билан “бир пиёла чой” устида суҳбат қуриб, жамият ҳаётида кечаётган қизғин жараёнлардаги иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ҳашар якунида теримда фаолллик кўрсатган журналист ва блогерларга совғалар топширилди.

photo_2020-10-17_19-21-12.jpg

2 411
Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.