ЎзА Ўзбек

11.07.2018 10:12 Чоп этиш версияси

Наманганлик сувсозлар Қозоғистонда ҳамкасблари тажрибасини ўрганишди

Наманганлик сувсозлар Қозоғистонда ҳамкасблари тажрибасини ўрганишди
Наманган вилояти “Қишлоқичимликсув” масъулияти чекланган жамияти қозоғистонлик ҳамкасбларининг илғор тажрибалари билан яқиндан танишиш мақсадида Чимкент вилоятида бўлишди.

Туманлардаги “Сувоқава” корхоналари директорлари, бош муҳандислари, “Қишлоқичимликсув” масъулияти чекланган жамияти мутасаддиларидан иборат делегация даставвал Чимкент вилоятида “СУ Ресуртары-маркетинг” корхонаси музейида бўлишди. Музей фаолияти билан танишиш асносида корхонанинг тарихи, бугунги кунда давлат-хусусий шериклик асосидаги бошқарув тажрибалари билан ўртоқлашилди.

photo5343597318554888721.jpg

Чимкент корхонаси бош муҳандиси Раҳимдан Шамсутдинов меҳмонларга аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, ичимлик сувларини зарарсизлантириш, сув иншоотларидаги қудуқлар, муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш борасидаги ишлар билан таништирди.

Жамият ишчи-ходимларига яратилган қулай меҳнат шароити, мунтазам равишда уларнинг касб малакасини ошириш йўлидаги чора-тадбирлар, кутубхона ҳамда сиҳатгоҳлар фаолияти меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

– Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ичимлик суви таъминотидаги янгиликлар, соҳада амалга оширилаётган ишлар, энг муҳими, қўшни мамлакатда давлат-хусусий шериклик асосида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишишдан иборат эди, – дейди Наманган вилояти “Қишлоқичимликсув” жамияти директори Салимжон Туламов. – Албатта, ўрганилган илғор тажрибаларни корхонамиз фаолиятида қўллаш сув таъминотида хизматни янада яхшилаш имконини беради.

Қайд этиш жоиз, сафар якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мунтазам равишда иш жараёнларини ўрганиб бориш, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича келишувга эришилди.

Оқилхон Дадабоев

ЎзА
7 520