Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.07.2018 20:40 Чоп этиш версияси

Наманганда ёшлар фестивали

Наманганда ёшлар фестивали Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилаётган “Бағрикенг Ўзбекистон” ёшлар фестивалининг Наманган вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 270 дан зиёд ёшлар иншо, шеърият, тасвирий ва фотосанъат ҳамда турли миллат ва элат вакилларининг миллий рақслари бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.

Иштирокчиларнинг ижодий ишларини баҳолашда ёшларнинг ўз йўналиши бўйича истеъдоди, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойилларини қай даражада тараннум эта олишига эътибор қаратилди.

16.jpg

Миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда намойиш этилган турли миллатларнинг миллий таомлари ва либослари кўргазмаси, фольклор бадиий жамоаларининг чиқишлари ва таниқли санъаткорларнинг концерт дастурларида мамлакатимизда барча миллат ва элатларнинг ўз маданияти, қадриятлари ва урф-одатларини асраб-авайлаши, ривожлантириши учун яратилган кенг имкониятлар, қулай шароитлар ўз ифодасини топди.

Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган ёшлар фестивалнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

7 (1).jpg

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
5 570