14.07.2018 17:54 Чоп этиш версияси

Наманганда матбуот ва ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилмоқда

Наманганда матбуот ва ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилмоқда
2018 йил 14 июль куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Собир Шукуров Наманган вилояти ахборот-кутубхона марказида сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоят босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари, матбаачилар, кутубхоначилар, шунингдек, китоб дўконлари ташкил этмоқчи бўлган фуқаролар иштирок этди.Қабул давомида “Косонсойнома”, “Ёшлар нигоҳи”, “Шифокор ва ҳаёт”, “Наманган садоси” газеталари вакиллари А.Олимов, Н.Ниёзова, А.Ғозиев, О.Жўраев ва бошқалар соҳанинг муаммоли масалалари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Жумладан, давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Бундан ташқари, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўлмоқда.

Мазкур масалалар юзасидан С.Шукуров туман нашрларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эътибор берилиши, хусусан, ҳукуматнинг тегишли ҳужжатига асосан ҳар бир туман ва шаҳарда Матбуот ва ахборот- кутубхона марказлари ташкил этилаётганини билдирди. Жорий йилнинг май ойида республикада биринчи бўлиб 100 мингдан ортиқ китоб фондига эга Норин тумани матбуот ва ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилгани, унда кутубхона, китоб дўкони билан биргаликда “Норин овози” газетаси таҳририяти жойлаштирилганини маълум қилди. Шунингдек, 2018-2020 йилларда бундай марказлар республиканинг барча туман ва шаҳарларида барпо этилиши режалаштирилганини айтиб ўтди.

Қабул давомида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ аҳолисига кутубхона хизматини кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, журналист Р.Ирисов ташаббуси билан Учқўрғон туманидаги “Файзиобод” ва “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларида иккита кутубхона ташкил этилган. Айни кунларда Наманган шаҳридаги “Наврўз” МФЙда кутубхона очилиши