Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.07.2018 09:15 Чоп этиш версияси

Наманганда балиқчилик ривожлантирилади

Наманганда балиқчилик ривожлантирилади
Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Норин дарёси бўйидаги 251,8 гектар майдонда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилади.

“Наманган вилоятида балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда. 

Қарорга кўра, Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Норин дарёси бўйидаги 251,8 гектар майдонда балиқчилик хўжаликлари ташкил этилади.

Қарорда белгиланишича, кадрлар тайёрлаш бўйича Хитой Халқ Республикаси ва Туркия Республикаси тажрибалари ўрганилади, малакали мутахассислар ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарларининг балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларга хизмат сафарлари ташкил этилади.

ЎзА
5 561