Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.10.2017 15:30 Чоп этиш версияси

Наманган вилояти мактаблари қишга тайёрми?

Наманган вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида 46 умумтаълим мактаби ва 26 мактабгача таълим муассасасида 3 миллиард 117 миллион сўмликдан зиёд жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Президентимизнинг жорий йил 22 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мустақиллик йилларида давлат инвестиция дастурлари асосида деярли барча мактаблар замон талаблари даражасида реконструкция қилинди. Кўплаб янги мактаблар қурилмоқда. Уларда навқирон авлоднинг ҳар томонлама пухта билим олиши, спорт билан шуғулланиши учун барча шароит яратилмоқда.

Ҳар йили қиш мавсуми олдидан уларни яна бир бор назоратдан ўтказиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиб бориш келгусида кўплаб муаммоларнинг олдини олишга қаратилган муҳим тадбирлар сирасига киради. Шу нуқтаи назардан, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тизимдаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ва бошқа болалар муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича махсус чора-тадбирлар белгиланди. Тасдиқланган режага мувофиқ, вилоят бўйича 6 умумтаълим мактаби ва 6 мактабгача таълим муассасасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 3 қозонхона, 1000 метрдан зиёд ички иситиш тармоғи ва ўқув-тарбия муассасаси биноларининг 2 минг 500 квадрат метрга яқин том қисми мукаммал таъмирланди.

Вилоятда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 40 қозонхона мавсум мобайнида узлуксиз ишлайдиган ҳолда таъмирдан чиқарилди, 5 минг 800 метрдан зиёд ички ва ташқи иситиш тармоғининг эскирган ва ишдан чиққан қисмлари янгиланди, 175 метр марказий иссиқлик узатиш тармоғи совуқдан ҳимоя қопламалари билан ўралди, 19 минг 600 квадрат метрга яқин том таъмирланди.

Президентимизнинг 2017 йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланадиган энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида” ги қарори доирасида халқ таълими тизимидаги 108 муассасада эски қозонлар 261 замонавий энергия тежамкор қозонлар билан алмаштирилди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
3 140






Все о погоде - Pogoda.uz