ЎзА Ўзбек

01.03.2018 14:26 Чоп этиш версияси

Наманганлик молиячилар қоғозни исроф қилмасликнинг чорасини топди

Наманган вилояти ғазначилик бошқармасининг янги веб-сайти – www.namangangazna.uz ишга туширилди.

Энди интернетдан фойдаланувчилар бошқарма фаолияти, ғазначилик амалиётлари, соҳадаги янгиликлардан хабардор бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу сайт орқали ҳар ой ва чорак якунлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот билан танишиш имконияти яратилади.

– Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб “UzASBO” дастурига уланган бюджет ташкилотларининг юридик ҳамда молиявий мажбуриятлари электрон ҳужжат шаклида юбориладиган бўлди, – дейди вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиғи Ф.Салоҳитдинов. – Авваллари бюджет ташкилотлари 1 комплект шартномани расмийлаштириши учун 6 тадан 8 тагача ҳужжатни илова қиларди. Мазкур дастур вақт ва қоғоз сарфини камайтирди. 

Вилоят ғазначилик бошқармасининг интернет тармоғидаги сайтини янада такомиллаштириш, фойдаланувчилар учун қўшимча имкониятларни тақдим этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Акрамжон Сатторов, ЎзА
10 428